Ўзбекистон олтин заҳираси рекорд даражага етди

Жамият

image

Ўзбекистон олтин захираси илк бор 31,2 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Олтин захиралари ҳақида маълумотлар эълон қилиниши бошлангандан бери илк бор олтин захираси ушбу натижани қайд этган. Захира асосан олтин нархининг дунё миқёсида ўсиши ҳисобига ошди.

Мазкур захиралар мамлакатнинг “хавфсизлик ёстиқчаси” вазифасини ўтайди. Улар ноқулай ташқи шароит ва вазият вақтида ҳимоя буфери сифатида хизмат қилади.

Ушбу захиралар деярли 16 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли бўлади. Бу халқаро ташкилотлар томонидан ривожланаётган давлатлар учун тавсия этилган кўрсаткичдан юқорироқдир. Халқаро валюта жамғармаси бундай давлатларга захиранинг 13 ойга етарли бўлишини тавсия қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Олтин Олтин заҳираси

Баҳолаганлар

1136

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг