Ўзбекистон олтин-валюта захираси кескин камайди

Жамият

image

Ўзбекистон олтин-валюта захираси 1 октябрь ҳолатига 34 млрд 414 млн долларни ташкил этмоқда. Ўтган бир ойда мамлакатнинг халқаро захиралари 1,02 миллиард долларга ёки 2,9 фоизга камайди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захира активлари (конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) миқдори бир ой давомида 479 миллион долларга қисқариб, 11 млрд 950 миллион долларга тушиб қолган.

Бир ойда Ўзбекистоннинг олтин захираси 12,1 миллионн трой унциядан 12,3 миллион трой унцияга етган. Олтин заҳираси нархи 21,34 млрд долларга етган. Сентябрга нисбатан 528,1 млн долларга камайган.

Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси соф халқаро захиралари 2021 йил бошига нисбатан 489,7 млн долларга камайган.

Марказий банк изоҳига кўра, олтин нархининг ўтган ойга нисбатан 1814,30 доллардан 1730,95 долларгача пасайишининг таъсири 1,03 млрд долларни ташкил қилди. Шунингдек, қимматбаҳо металл сотиб олинишида юзага келадиган қўшимча ликвидликни нейтраллик принципига мувофиқ стерилизация қилиш учун йўналтирилган валюта миқдори 0,5 млрд долларни ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин-валюта

Баҳолаганлар

633

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг