Ўзбекистон олтин сотиш бўйича рекордни янгилади
Жамият
−
26 Сентябрь 10107 1 дақиқа
Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 8,42 млрд долларлик олтин экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 8 ойда Ўзбекистоннинг умумий экспорти қиймати 22,98 млрд долларни ташкил этган. Шундан 8,42 млрд доллари ёки 36,7 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келади. Бу мамлакат тарихида қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Масалан, 2024 йилнинг шу даврида олтин экспорти 4,98 млрд долларни ташкил этган. 2023 йил якунида бу кўрсаткич кескин ошиб, 8,1 млрд долларни ташкил қилган. 2021 ва 2022 йилларда эса ҳар икки йилда ҳам қиймат 4,1 млрд доллар атрофида бўлган. 2020 йилда 5,8 млрд долларлик, 2019 йилда 4,9 млрд долларлик ва 2018 йилда эса 2,9 млрд долларлик олтин сотилган.
Шунингдек, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қиймати илк бор 50,1 млрд АҚШ долларига етди. Унинг 40 млрд доллардан ортиқ қисмини олтин ташкил қилади. Мамлакат захирасида 11,8 млн унсия (334,5 тонна) олтин мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 48 миллиард доллардан ошгани ҳақида хабар берилганди.