Ўзбекистон олтин экспорти бўйича дунё етакчилигини сақлаб қолди
Жамият
−
07 Май
7842Жорий йилнинг март ойи охирида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича етакчи бўлди ва шу ойда 11 тонна қимматбаҳо металл сотди. Бу маълумотлар Жаҳон олтин кенгаши таҳлилчилари томонидан тақдим этилди.
Ўзбекистон 11 тонна кўрсаткич билан қимматбаҳо металлар сотувчилари орасида биринчи ўринни эгаллади. Таиланд Марказий Осиё республикасидан атиги бир тонна кам олтин сотган. Биринчи учликни Иордания якунлаган.
Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, март ойида 1,35 миллиард долларлик, йил бошидан буён 2 миллиард 660 миллион долларлик қимматбаҳо металлар экспорт қилинган, бу хорижга етказиб берилган товар ва хизматларнинг 40 фоиздан ортиғини ташкил этади.
Жорий йилнинг учинчи ойида олтин-валюта захиралари жаҳон бозорида олтин нархининг рекорд даражада ошиши туфайли 34,1 миллиард доллардан ошди.
Шу билан бирга, омбордаги қуймаларнинг физик ҳажми қарийб 11 тоннага – 357,7 тоннагача камайиб, 2022 йил май ойидан бошлаб минимал даражага етди.
“Ўтган йили Ўзбекистон 25 тонна олтин сотган ҳолда дунёда иккинчи ўринга чиқди. Республика қимматбаҳо металлни икки баравар кўп сотган қозоғистонлик қўшниларидан ортда қолди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси