Ўзбекистон Олимпиада совриндорларини мукофотлаш бўйича МДҲда қайси поғонада?
Спорт
−
14 Июль 2021
8931Аввалроқ, Ўзбекистонда Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорларига қанча мукофот пули берилиши тўғрисида хабар берган эдик. Унда Президент қарорига мувофиқ ғолиб спортчи 200 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланиши айтилган эди.
Ўзбекистон ушбу кўрсаткич билан МДҲ мамлакатлари орасида Қозоғистон, Озарбайжон ва Латвиядан сўнг 4 ўринда. Юқоридаги давлатларда Олимпиада ғолибига 250 000 АҚШ доллари ваъда қилинган.
Россия эса ғолиб спортчиларининг ҳисоб рақамига 54,5 минг доллар атрофида (4 миллион рубль) маблағ ўтказиб беради. Марказий Осиё мамлакатларидан Қирғизистон 143 минг, Тожикистон эса 26 минг доллардан зиёд маблағни Олимпия олтин медали учун атлетларга тақдим этади.
Жорий йилнинг 25 июнь Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унда қайд этилишича, Олимпиада ўйинларида қўлга киритилган ҳар бир олтин медаль учун 200 000, кумуш медаль учун 100 000 ва бронза медаль учун 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари тақдим этилиши кўзда тутилган.
Қарорга мувофиқ, ушбу маблағлар давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Маълумот ўрнида, ХХХII ёзги Олимпия ўйинлари Япониянинг Токио шаҳрида жорий йилнинг 23 июлидан 8 август кунига қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь