Ўзбекистон очлик даражаси паст давлатлардан бири бўлди
Жамият
−
15 Октябрь
64202024 йил учун халқаро миқёсдаги очлик индексида Ўзбекистон 5 дан паст балл билан 22-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Global Hunger Index нашри маълум қилди.
Ушбу 2024 йил учун эълон қилинган рейтингда 127 та давлат иштирок этган. Унда якуний балл қанчалик паст бўлса, мамлакатда тўйиб овқатланмайдиган фуқаролар сони шунчалик кам бўлади. Тадқиқотга тўртта мезон асос қилиб олинган бўлиб, асосан, 5 ёшгача бўлган болаларнинг озиб кетиш ҳолатлари, бўйи ўсишдан тўхташи, ўлими ва аҳолининг тўйиб овқатланмаслиги инобатга олинади.
Рейтингда 5 баллдан кам тўплаган 22 та давлат етакчилик қилди. Улар қаторида Ўзбекистон ҳам бор. Тадқиқот муаллифларига кўра, Ўзбекистонда 5 ёшгача бўлган болаларнинг 6,5 фоизи тўйиб овқатланмаслик туфайли бўй ўсишидан орқада қолмоқда, 5 ёшгача бўлган болаларнинг 2,4 фоизи озғин, 1,3 фоизи эса беш ёшга тўлгунча вафот этмоқда.
Марказий Осиёнинг қолган республикалари қуйидаги ўринларни эгаллаган:
Қозоғистон – 5,3 балл 25-ўрин;
Қирғизистон – 6,8 балл 36-ўрин;
Туркманистон – 9,5 балл 50-ўрин;
Тожикистон – 13,7 балл 65-ўрин.
Ушбу мамлакатларнинг деярли барчаси очарчилик даражаси “паст” бўлганлар қаторида, фақат Тожикистон “ўртача” тоифада.
Очлик муаммоси бўлмаган топ-10 мамлакат қаторига Беларусь, Босния и Герцеговина, Чили, Хитой, Коста-Рика, Хорватия, Эстония, Грузия, Венгрия, Қувайт киради. Очарчилик юқори бўлган давлатлар қаторидан эса Жанубий Судан, Бурунди, Сомали, Яман, Чад жой эгаллаган.
Очлик муаммоси паст бўлган мамлакатлар рўйхатида бўлиш Ўзбекистон учун ижобий кўрсаткич ҳисобланса-да, шу билан бир қаторда 5 ёшгача бўлган болалар орасидаги озиқ-овқат етишмаслиги билан боғлиқ муаммоларнинг мавжудлигини кўрсатади.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси