Ўзбекистон нуфузли IDUAI форумига таклиф этилган икки мамлакатдан бири бўлди

Жамият

image
Ахборотдан эркин умумфойдаланишга бағишланган Халқаро онлайн-конференция ўтказилади north_east

Ахборотдан эркин умумфойдаланишга бағишланган Халқаро онлайн-конференция ўтказилади

28-29 сентябрь кунлари Халқаро ахборотдан умумий фойдаланиш куни (The International Day for Universal Access to Information, IDUAI)ни нишонлашга бағишланган юқори даражали онлайн муҳокама бўлиб ўтади. 

Унда UNESCO бош директори Одри Азуле иштирок этади. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон номидан Бош вазир ўринбосари, UNESCO ишлари бўйича миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов ва бошқалар иштирок этади. 

Тадбир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро архивлар кенгаши, БМТ Тараққиёт дастури, Twitter ижтимоий тармоғи, “Очиқ ҳукумат” ҳамкорлиги ташаббуси, “Transparency International” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси каби етакчи ташкилот ва тузилмаларнинг раҳбарияти иштирокида ўтказилмоқда. 

Шу ўринда Ўзбекистон бу каби нуфузли форумга таклиф қилинган ягона мамлакат эканини таъкидлаш муҳим.

Тадбир мавзуси: “Жонни омон сақлаб, ишончни мустаҳкамлаб, умид бағишлаб ахборот олиш”.

Маълумот ўрнида, 2019 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессияси 28 сентябрни Халқаро ахборотдан эркин  умумфойдаланиш куни деб эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Азиз Абдуҳакимов IDUAI

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг