Ўзбекистон мудофаа харажати бўйича МОда етакчи бўлди

Бу қизиқ

image

2024 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг катта мудофаа бюджетига эга – 2,8 миллиард АҚШ доллари. Бу ҳақда “Global Firepower” ташкилотининг 2025 йилги ҳисоботида келтирилган.

Ҳисоботга кўра, мазкур кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда иккинчи ўринда Қозоғистон – 2 миллиард АҚШ доллари, учинчи ўринда эса Туркманистон – 1,1 миллиард АҚШ доллари билан жойлашган. Минтақада энг кам ҳарбий харажатлар Қирғизистон (221,8 миллион АҚШ доллари) ва Тожикистонда (446 миллион АҚШ доллари) кузатилмоқда.

Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) маълумотларига кўра, жаҳон бўйлаб ҳарбий харажатлар 2023 йилдаги 2,24 триллион АҚШ долларидан 2024 йилда 2,46 триллион АҚШ долларига етган.

Дунё бўйича энг катта мудофаа бюджетига эга 15 давлат умумий ҳисобда 2 триллион АҚШ долларидан сал кам маблағ ажратган.

Шундан АҚШнинг ҳарбий бюджети 968 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, ушбу 15 давлатнинг умумий харажатларининг қарийб ярмига тенг. Қолган 14 давлатнинг жамланма мудофаа бюджети 1 триллион АҚШ долларидан бироз кўпроқ бўлиб, бу АҚШникидан атиги 5,1 фоиз кўп. Иккинчи ўринда Хитой – 235 миллиард АҚШ доллари, учинчи ўринда эса Россия – 145,9 миллиард АҚШ доллари билан жойлашган.

Бироқ харид қобилияти паритети (PPP) ҳисобга олинса, Хитойнинг реал ҳарбий бюджети 477 миллиард АҚШ долларига, Россияники эса 461 миллиард АҚШ долларига етади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қуролли кучларнинг молиявий таъминотидан тортиб, логистика ва географик хусусиятларигача бўлган 60 дан ортиқ мезонларни ўрганадиган “Global Firepower” ҳисоботида Ўзбекистон Қуролли кучлари дунё армиялари рейтингида 145 мамлакат ичида 58-ўринни эгаллаган эди. Ўзбекистон бу натижа билан ўтган йилги кўрсатгичдан 7 поғона юқорилаган. Марказий Осиё мамлакатлари орасидан эса Қозоғистон 57- (ўтган йили 58), Ўзбекистон 58-(65), Туркманистон 77-(83), Қирғизистон 105-(100), Тожикистон 108-(107) ўринни эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон Марказий Осиё мудофаа бюджети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг