Ўзбекистон МТЖнинг Японияга қарши ўйини бекор қилинди
Спорт
−
07 Январь 2022
4079Япония футбол ассоциацияси коронавируснинг “omicron” штамми туфайли жорий йилнинг 21 январь куни ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувини бекор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
“Маълумки, дунёнинг кўплаб мамлакатларида коронавируснинг «омикрон» штаммига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Хусусан, айни кунларда Японияда ҳам карантин чоралари кучайтирилмоқда. Шу сабабли ҳукумат тавсиясига кўра, Япония футбол ассоциацияси 21 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган ўртоқлик учрашувини бекор қилишга мажбур бўлди”, дейилади ЎФА хабарида.
Шунингдек, ЎФА мутахассислари ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ушбу санада бошқа рақиб билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида иш олиб бораётгани айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон футбол уюшмаси (FIFA) декабрь ойи якунларига кўра терма жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди ва унда Ўзбекистон МТЖ 84-поғонани эгаллаб турибди.
LiveБарчаси