Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь йиғини учун қайдномаси эълон қилинди
Спорт
−
08 Ноябрь 6719 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ноябрь ойидаги йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 10 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларига йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик турнирида қатнашади. Мусобақада Жаҳон чемпионати иштирокчилари – Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари иштирок этади.