Ўзбекистон МТЖ Иорданияга қарши ўйинда тарихий натижа қайд этиши мумкин

Спорт

image

Бугун, 12 октябрь куни Уммон шаҳрида Ўзбекистон миллий терма жамоаси мезбон Иорданияга қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳсда “оқ бўрилар” рақиб дарвозасини ишғол этса, бу жамоа тарихидаги 500-гол сифатида қайд этилади.

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Сречко Катанец шогирдлари Малайзия устидан қозонган ғалабаси, терма жамоа учун ўртоқлик учрашувларидаги 50-ғалаба бўлди. Бу ҳақда ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев хабар қилди.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси 285 учрашув ўтказиб, 135 марта ғалаба қозонган, 55 та дуранг натижа қайд этиб, 95 ўйинда мағлубиятга учраган. Рақиблар дарвозаси 499 бор ишғол этилган бўлса, 330 гол ўтказиб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Иордания 14 марта ўзаро тўқнаш келган ва уларнинг 9 тасида “оқ бўрилар”, битта баҳсда иорданияликлар ғалаба қозонган. 

Бугунги учрашув “Amman International Stadium”да Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Маълумот учун, Иорданияга қарши учрашув Ўзбекистон МТЖ учун Сречко Катанец қўл остидаги 3-баҳс бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ЎФА FIFA Иордания Сречко Катанец

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг