Ўзбекистон мобил интернет арзонлиги рейтингида юқори ўринни эгаллади
Жамият
−
21 Апрель 2021
15310Буюк Британиянинг Cable.co.uk портали дунёдаги мобил интернет нархлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Ўзбекистон 230 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади. Бир йил давомида Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрни 33 поғонага яхшиланган.
Унга кўра, Ўзбекистондаги 1 Гб мобил Интернетнинг ўртача нархи –0,6 доллар (6300 сўм).
Рейтингда Исроил (0,05 доллар) етакчилик қиляпти. Қирғизистон (0,15 доллар) эса фахрли 2-ўриндан жой олган.
МДҲ давлатлари орасидан Россия (6-ўрин, 0,29 доллар), Молдова (7-ўрин, 0,32 доллар), Беларусь (13-ўрин, 0,43 доллар) ва Қозоғистон (20-ўрин 0,59 доллар) бор.