Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ҳарбий “держава” мақомини сақлаб қолди
Жамият
−
15 Январь 2021
16061Ўзбекистон дунё давлатларининг ҳарбий салоҳият бўйича рейтингидаги ўрнини бироз яхшилади. Global Firepower ҳисоботидаги маълумотлар шундан дарак бермоқда.
Рейтингга 138 та мамлакат киритилган бўлиб, Ўзбекистонда 51-поғонани эгаллаган ва Марказий Осиёдаги энг қудратли армиялигича қолган. Бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан бир поғона яхши натижа.
МДҲ давлатлари орасида Россия (2-ўрин), Украина (25) ва Беларусь (50) Ўзбекистонни ортда қолдирган. Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари Қозоғистон – 62, Туркманистон – 86, Тожикистон – 99, Қирғизистон – 93-ўринни эгаллаган. Ўзбекистоннинг жанубдаги қўшниси Афғонистон 75-ўринни банд қилган.
Кучли ўнликка АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Бразилия ва Покистон кирган.
LiveБарчаси