Дунёнинг энг кучли армиялари рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон қайси ўринда?
Бу қизиқ
−
11 Январь
77408“Global Firepower“ веб-сайти 19 йилдан бери 145 мамлакат армиясини кузатиб боради. ”Қайси армия дунёдаги энг кучли?" деган саволга жавоб бериш учун сайт мутахассислари қуролли кучларнинг молиявий таъминотидан тортиб, логистика ва географик хусусиятларигача бўлган 60 дан ортиқ мезонларни ўрганадилар.
Жумладан, кеча, 10 январь куни ҳам 2024 йилдаги энг кучли армиялар рўйхати очиқланди.
Унга кўра, ўтган йилги рейтингда кучли учликни эгаллаган АҚШ, Россия ва Хитой бу йил ҳам ўз позициясида қолган. Тўртинчи ўринни эса Хитой ва Покистон билан “муаммоси бор” Ҳиндистон эгаллаган.
Кучли саккизликни КХДРнинг азалий рақиби Жанубий Корея, шунингдек, Буюк Британия, Япония, туркий давлатлар орасида етакчи бўлиб турган Туркия мос равишда банд этган. Покистон ва Италия рейтингнинг ушбу давлатлар ортидан эргашган.
Можаролардан боши чиқмайдиган Эрон 11-, Исроил 17-, Украина 18-, Тайван 24-, Шимолий Корея 36-ўринда кўрсатилган.
Марказий Осиёда эса Қозоғистон (58) пешқадам бўлиб, қўшни давлат бир йилда рейтингда 5 поғона юқорилаган. Ўзбекистон эса ўтган йилги 62-ўрнидан 65-поғонага тушиб кетган. Ушбу рўйхатда Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар – Туркманистон (83), Қирғизистон (100), Тожикистон (107) ва Афғонистоннинг (115) ҳам ҳарбий салоҳияти чамаланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев мудофаани кучайтириш бўйича топшириқ берганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь