Ўзбекистон куз-қиш мавсумидаги энергия ресурс тақчиллигини қандай ҳал қилмоқчи?

Жамият

image
Алишер Султонов электр таъминоти масаласида Президентга ваъда берди north_east

Алишер Султонов электр таъминоти масаласида Президентга ваъда берди

Ёдингизда бўлса, ўтган куз-қиш мавсуми давомида нафақат қишлоқ жойларда, балки пойтахт Тошкентда ҳам электр таъминотида узилишлар юзага келганди. Мазкур ҳолат эса фуқароларнинг Ўзбекистондаги энергетика тизимига нисбатан норозилик кайфиятини янада ошириб юборди. Ҳўш, энергетика соҳаси раҳбарлари бундан хулоа чиқаргани? Тизим эндиги куз-қиш мавсумига қандай тайёрланяпти.

Кеча, 27 май куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан Энергетика вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигига бағишланган жамотчилик эшитувида соҳа мутахассислари куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича маълумот берди.

Энергетика вазирлиги бошқарма бошлиғи Aнвар Рауповнинг айтишича, куз-қиш мавсумининг бошига қадар, яъни октябрда ишга тушадиган (бир қисми эса декабрда ишга тушадиган) янги генерация қувватлари электр энергия таъминотида юзага келадиган узилишларни бартараф этишда ёдам беради.

“Узоқ йиллар мобайнида Республика ёқилғи энергетика комплексида бир муаммо бор эди. Масалан, маълум миқдорда ресурсларимиз мавжуд ва шу пайтга қадар мазкур ресурслар қўлдан келганча тақсимланган. Охирги йилларда мавжуд ресурсни иқтисодиёт тармоқларига, аҳолига ёки тадбиркорлик субьектларига етказиб беришда вужудга келадиган дефицитни қоплаш борасида топшириқ бўлди. Ушбу дефицитни қоплашда асосий вазифамиз энергетика тизимида қўшни давлатлар билан электр оқимини ягона бир тизим орқали йўлга қўйишдир. Яъни бизга керак бўлганда улар беришади, уларга керак бўлганда биз берамиз. Бизда куз-қиш мавсумида етмаган газни “қўшни”лардан олиб келиб, истеъмолга бериш назарга тутилмоқда.

Aслида биз, 2025 йилга келиб белгиланган стратегиямиз бўйича табиий газ экспортини тўхтатишимиз керак. Шу билан бирга, ҳозирги пайтда ҳам табиий газ, ҳам суюлтирилган газ экспортини чеклаш ва уни куз-қиш мавсумига бориб тўлиқ ички истеъмолга йўналтириш чоралари кўрилмоқда”, дейди Aнвар Раупов.

Бундан ташқари, Энергетика вазирлиги масъули айни дамда қанча электр энергиясини мамлакат ҳудудидаги истеъмол учун йўналтириш режалаштирилгани ҳамда мазкур рақамларнинг ўтган мавсумдаги статистикага нисбатан фарқларига ҳам тўхталди.

“Бу йил куз-қиш мавсумига бориб 30 млрд 800 млн кубометр электр энергиясини республика истеъмоли учун йўналтиришимиз керак. Шундан 10 млрд кубометрга яқини аҳоли учун. Ўтган мавсумдаги кўрсаткичлар билан солиштирадиган бўлсак, жами 2 млрд кВт-соатдан ортиқроқдир. Aҳолига етказиладиган электр эса 520 млн кВт-соатдан кўпроқни ташкил қилади”, дейди бошқарма бошлиғи Раупов.

Бундан ташқари, энергетика тизимидаги дефицитни қоплаш учун қўшни давлатлардан 6,4 млрд кВт-соат электр энергия импорт қабул қиилиниши режалаштирилган. Бугунги кунгача яъни, йилнинг биринчи чорагига қадар 2,3 млрд кВт-соат электр энергияси олиб бўлинган.

Йиғилишда қайд этилишича Президентнинг фармон ва қарорларида назоратга олинган вазирликка алоқадор 1002 та топшириқдан 612 таси ёхуд 61 фоизи (32 та Фармон, 114 та қарор, 5 та фармойиш ва 68 та баён) бажарилган. Топшириқларнинг 382 таси (39 фоизи) ижро жараёнида, 134 таси (21 фоизи) эса муддатидан кеч бажарилган бўлса, 8 та топшириқнинг ижро муддати белгиланган вақтдан ўтказиб юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг