Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Қонун билан Конститутцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан:

1) 96-моддадаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга» деган сўзлар «қонунга” деган сўзлар билан алмаштирилди.

2) 117-модданинг:

тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

“Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди”;

бешинчи – ўнинчи қисмлари тегишинча олтинчи – ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

саккизинчи қисмидаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги ҳамда референдум тўғрисидаги қонунларига ва бошқа қонунларга” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларга” деган сўзлар билан алмаштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов Конституция

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг