Ўзбекистон компанияси Япония санкцияларига дучор бўлди
Жамият
−
21 Июнь
14462Япония ҳукумати Украинадаги вазият туфайли Россияга қарши санкцияларнинг навбатдаги пакети доирасида Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, БАА ва Ўзбекистоннинг 11 хорижий компаниясига нисбатан чекловлар жорий этаётганини маълум қилди.
Эълон қилинган рўйхатларга кўра, санкциялар Хитойнинг еттита компаниясига, жумладан Alpha Trading Investments, Guangzhou Ausay Technology ва Shenzhen Biguang Trading компанияларига таъсир кўрсатди. БАА, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ҳар бирига биттадан компания – Sun Ship Management, Si2 Microsystems, Elem Group ва Mvizion LLC тўғри келди.
Ўзбекистон Mvizion ва Россиянинг Hartis DV компаниялари электрон бутловчи қисмларни етказиб бериш билан шуғулланади. Ўзбекистон корхона ва ташкилотларининг ягона давлат реестрига кўра, Mvizion 2022 йил июнь ойида рўйхатга олинган. Компаниянинг устав капитали 1 миллион долларни ташкил этади.
Бунгача Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ушбу компания АҚШ ва Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига киритилганди.