Ўзбекистон Кинематография академияси ташкил этилади
Жамият
−
08 апрел 2021 2391 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳузурида:
- Ўзбекистон Кинематография академияси олий таълим муассасаси;
- “Республика кинофонди” ДУК негизида бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган “Ўзбекистон миллий кинофонди” давлат муассасаси;
- “Ўзбекфильм” ДУК негизида хусусий кинокомпанияларга фильм, мультфильм ва сериаллар яратиш бўйича хизмат кўрсатувчи “Ўзбекфильм” киноконцерни” ДУК;
- Агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.
Шунингдек:
- “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК;
- “Республика кинопрокат маркази” ДУК ва унинг ҳудудий филиаллари;
- “Кинематографчилар уйи” ДУК;
- “Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази” ДУК фаолияти тугатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбеккино” миллий агентлиги Кинематография агентлиги этиб қайта номлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси
Хитойга кучли сел келди
10:14