Ўзбекистон Кинематография академияси ташкил этилади

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. 

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳузурида:

  • Ўзбекистон Кинематография академияси олий таълим муассасаси;
  • “Республика кинофонди” ДУК негизида бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган “Ўзбекистон миллий кинофонди” давлат муассасаси;
  • “Ўзбекфильм” ДУК негизида хусусий кинокомпанияларга фильм, мультфильм ва сериаллар яратиш бўйича хизмат кўрсатувчи “Ўзбекфильм” киноконцерни” ДУК;
  • Агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

Шунингдек:

  • “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК;
  • “Республика кинопрокат маркази” ДУК ва унинг ҳудудий филиаллари;
  • “Кинематографчилар уйи” ДУК;
  • “Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази” ДУК фаолияти тугатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбеккино” миллий агентлиги Кинематография агентлиги этиб қайта номлангани ҳақида хабар берилганди.


Tags

Rate Count

5

Rating

3.4

Rate this article

Share with your friends