Ўзбекистон Хитойга қанча газ экспорт қилгани маълум бўлди

Олам

image

Ўзбекистон жорий йил январь-сентябрь ойларида тахминан 629,8 миллион долларлик табиий газни қувир орқали Хитойга экспорт қилди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармасига таяниб, ТАСС хабар берди.

Маълум бўлишича, Россия Хитойга мазкур ресурсни етказиб берувчилар орасида етакчи ўринни эгалламоқда. Хитойга 7,29 миллиард долларлик ҳажмда газни экспорт қилган.

Россиядан сўнг Хитойга ушбу ресурсни етказиб берувчилар рўйхатида Туркманистон жойлашган. У узоқ йиллар давомида катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллаб келарди. Бироқ, январь-сентябрь ойларида Туркманистондан Хитойга қувур гази етказиб бериш 12,7% га камайиб, 6,46 миллиард долларни ташкил этди. Кейинги ўринларда Мьянма (1,18 миллиард доллар), Қозоғистон (854,7 миллион доллардан ортиқ) ва Ўзбекистон (тахминан 629,8 миллион доллар) келмоқда.

Кейинги йилларда Хитой божхонаси бошқа давлатлардан харид қилинаётган қувур газининг жисмоний ҳажмини эълон қилмай келмоқда.

Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси статистикасига кўра, 2024 йилда Хитой қувур газини 21,1 миллиард долларлик ҳажмда импорт қилган – бу 2023 йилга нисбатан 8,6% га кўп. Россиядан амалга оширилган етказиб бериш эса 25% га ошиб, 8,03 миллиард долларга етган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Ўзбекистонга газ , жумладан, суюлтирилган табиий газ кўринишида ҳам, етказиб бериш ҳажмини ошириш катта истиқболларга эга эканини кўраётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Ўзбекистон Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг