Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистон ҳамкорлигида темир йўл қурилади
Жамият
−
19 Май 2023
7440Бугун, 18 май куни Хитой Халқ Республикасининг Сиань шаҳрида Хитой Халқ Республикасининг тараққиёт ва ислоҳотлар Давлат қўмитаси, Қирғизистон Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ўртасида “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича кейинги босқичларни назарда тутувчи уч томонлама ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
“Бугунги кунга келиб, ушбу лойиҳа бўйича томонлар “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва техник-иқтисодий асосларини уч томонлама қўшма баҳолаш ишларини амалга оширдилар, кейинчалик эса экспертиза ўтказилиши режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Айтилишича, мазкур ҳужжат ушбу лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичларини белгилаб, қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, инвестициялар ва молиялаштириш моделини ўрганиш ва аниқлашни ўз ичига олади.
Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Шарқий Осиёдан яқин Шарқ ва Жанубий Европа мамлакатларига бўлган йўлни тахминан 900 км, юк етказиб бериш муддатлари эса 7-8 суткага камайтиради. Дастлабки прогнозларга кўра, юк ташиш ҳажми йилига 12-15 миллион тоннани ташкил этади.
LiveБарчаси