Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева вафот этди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси маълум қилди.

Ойдин Ҳожиева 1942 йили Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани Бўстон қишлоғида туғилган. 1960 йили ўрта мактабни, 1966 йили Тошкент Давлат университетининг (ЎзМУ) филология факултетини тугатган.

1965-1976 йилларда “Шарқ юлдузи” журналида адабий ходим, бўлим мудири, 1976-1985 йиллар “Саодат” журналида бўлим мудири, 1985-1995 йилларда “Гулхан”, 1995 йилдан эса “Саодат” журнали муҳаррири лавозимида ишлаган. У 20 дан ортиқ шеърий тўпламларнинг муаллифидир.
   
Унинг биринчи шеърий тўплами 1970 йилда “Шабнам” номи билан чоп этилган. Сўнгра унинг 1972 йилда “Мен севган қўшиқ”, “Зар кокил қиз ва қуёш”, 1975 йилда “Манзиллар”, 1977 йилда “Наво”, 1978 йилда “Тароват”, 1979 йилда “Бувисининг ўз қизи”, 1980 йилда “Достонлар”, “Тамал тоши”, 1989 йилда “Сайланма”,  1991 йилда “Нажот”, “Олисдан келган овоз” каби кўплаб шеърлари дунё юзини кўрган. 

У таржимон сифатида Шандор Петефи, А.Мскевич, Ованес Туманян, Файз Аҳмад Файз, Эди Огнесвет, Римма Казакова, Фариза Унгарсинова, Ойжамол Омарова, Гулрухсор, Ибройим Юсупов, Марямхон Абулқосимова ва бошқа кўплаб жаҳон ва қардош халқлар адабиёти вакилларининг достон, баллада ва туркум шеърларини ўзбекчага ўгирган. 

У 1992 йилда “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвони, 1975 йилда Ёшлар Иттифоқи мукофоти совриндори, 1999 йилда эса Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ойдин Ҳожиева шоира

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг