Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев вафот этди
Маданият-санъат
−
13 декабр 2024 13940 2 дақиқа
Ўзбекистон халқ артисти Тўлқин Тожиев табаррук 88 ёшда оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбек Миллий Академик драма театри маълум қилди.
У Ўзбек Миллий академик драма театри устоз санъаткори, ўзбек дубляж санъатининг қироли сифатида кўрилган. У қуйидаги фильмлардаги қаҳрамонларга дубляжда овоз берган:
-
"Қилич ва қалқон" (СССР фильми, 1960);
-
"Алвон елканлар" (СССР фильми, 1962);
-
"Аҳмед қаерда?" (Озарбайжон фильми, 1963);
-
"Аёз бобо" (СССР фильми, 1964);
-
"И" операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари" (СССР фильми, 1965);
-
"Аршин мол олон" (Озарбайжон фильми, 1965);
-
"У замонлар ўтиб кетди" (Грузия фильми, 1965);
-
"Автомобилдан сақланинг" (СССР фильми, 1966);
-
"Аловуддиннинг сеҳрли чироғи" (СССР фильми, 1967);
-
"Кавказ асираси" (СССР фильми, 1967);
-
"Финист сарлочин" (СССР фильми, 1967).
Тожиев кинодаги роллари билан ҳам танилган: Журжоний ("Абу Али Ибн Сино"), Ҳаким ("Иккинчи баҳор"), Маҳмуд ("Маҳаллада дув-дув гап"), Қуддус ("Беш оғайнилар"), Омон ("Бу ердан чегара ўтади", 3 қисмли), Тоғаев ("Сиз кимсиз?"), Қодиров ("Қора балиқ изи", беш қисмли, "Ленфильм"), Ҳасанов ("Ҳаёт сенинг қўлингда") ва бошқалар. Шунингдек, у радиода "Табассум" эшиттириши, "Қармоқ" сатирик радиожурналининг бошловчиси сифатида танилган.
Тўлқин Тожиев 1997 йилда "Дўстлик" ордени билан мукофотланган.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август