Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева вафот этди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон халқ артисти – театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

У кўп йиллар давомида театр соҳасида фаолият юритиб келган. Шунингдек, кинофильмларда турли ролларни ҳам ижро этган.

Шафоат Раҳматуллаева мусиқий ва драматик ҳамда комедия, трагедия жанрларидаги спектаклларда ижод қилган: Майсара (Ҳамза, “Майсаранинг иши”), Нарзи (З. Фатхуллин, “Ватан ишқи”), Пошша хола, Зебо (М. Бобоев, “Қайдасан, жон болам”, “Ер томири”), Гонореля (У. Шекспир, “Қирол Лир”), Зуҳра (Абдулла Қаҳҳор, “Оғриқ тишлар”), Журден хоним (Мольер, “Сохта оқсуяк”), Тош хола (Ж. Маҳмудов, “Аёллар фиғони”), Маъмура кампир (Жан Саррон, “Маъмура кампир”) каби роллари билан танилган. 1995 йил Пошша хола ва Маъмура кампир роллари учун йилнинг “Энг яхши аёл роли” соврини билан тақдирланган. 

Актрисанинг жанозаси бугун, 24 декабрь куни пешинда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шафоат Раҳматуллаева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар