Ўзбекистон камбағалликни қисқартиришда Хитой тажрибасини ўрганмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон камбағалликни қисқартиришда хориж, хусусан Хитой тажрибасини ўрганмоқда. Бу ҳақда 26 сентябрь куни Хитой Халқ Республикаси ҳукумати томонидан БМТ котибияти билан ҳамкорликда ташкил этилган "Камбағалликни қисқартириш юзасидан ҳамкорликни кенгайтириш" мавзусида юқори даражадаги халқаро видеоконференция қайд этилган.  

Унда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И, БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад, БМТ бош котиби ўринбосари Лю Чжэньмин ҳамда Миср, Қозоғистон, Перу, Филиппин, Жанубий Африка ва бошқа ривожланаётган мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбсари Жамшид Қўчқоров иштирок этган. 

Ривожланиш бўйича халқаро ҳамкорлик кун тартибида, қашшоқликни ҳар қандай шаклда йўқ қилишга устувор аҳамият бераётгани, ривожланаётган мамлакатларга, энг кам ривожланган мамлакатларга, ривожланаётган мамлакатларга, хусусан пандемия оқибатларини бартараф этиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров ўз нутқида камбағалликни қисқартириш мамлакат Президенти томонидан белгиланган устувор вазифа эканини таъкидлаган.  

Анжуманда Ўзбекистоннинг узоқ муддатли стратегик мақсади барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш, аҳоли жон бошига даромадларни ошириш, камбағаллик даражасини кескин камайтириш экани айтилган. 

Қайд этилишича, ушбу мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон бозор иқтисодиётини мустаҳкамлаш ҳамда либераллаштириш бўйича таркибий ислоҳотларга эътибор қаратмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси  делегацияси нутқида камбағалликни қисқартириш соҳасида глобал ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги, шунингдек, қашшоқликка қарши курашиш бўйича Хитой халқ Республикасининг муваффақиятли тажрибасини ролини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Делегациялар раҳбарлари халқаро ривожланиш бўйича шериклик алоқаларини кенгайтириш, “Бир макон-бир йўл” ташаббусини ва БМТнинг 2030 йилгача барқарор ривожланиш кун тартибини амалга оширишга ҳисса қўшадиган бошқа минтақавий ва халқаро ҳамкорлик ташаббусларини қабул қилишнинг муҳимлиги тўғрисида келишиб олганлар.  Учрашув доирасида, қатнашчилар ривожланаётган мамлакатлар учун янада очиқ ва инклюзив ривожланиш муҳитини яратиш, айниқса, пандемия шароитида глобал таъминот занжиридаги узилишларни бартараф этиш бозорлар очиқлигини таъминлашнинг аҳамиятига ҳам эътибор қаратишган. 

Хусусан, ХХР ташқи ишлар вазири ва БМТ вакиллари глобал пандемия натижасида 70-100 миллионга яқин дунё аҳолиси ўта қашшоқлик даражасига тушиб қолиши бўйича таҳдидлар мавжуд эканини таъкидлаганлар. Шу муносабат билан улар камбағалликни қисқартириш, молиявий ва техник ёрдам ролини кучайтириш юзасидан стратегик шериклик муҳимлиги ҳамда пандемия шароитида янада зарур омилга айлангани қайд этган. 

Бундан ташқари, глобал коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган инқирозга қарши амалий чоралар, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари билан ҳамкорлик, шунингдек, камбағалликни қисқартириш бўйича концепция ва стратегияни ишлаб чиқиш бўйича халқаро экспертлар билан биргаликда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилган. 

Иқтисодий барқарор ва инклюзив ўсишни таъминлаш, инсон капиталини ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишга йўналтирилган ва амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга қаратилган асосий чора-тадбирлар сифатида тақдим қилинган. 

 Ўзбекистон томонидан қуйидагилар таклиф қилинган: 

•    камбағалликни қисқартириш соҳасида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;

•    ХХРнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганиш мақсадида, вазирликлар ва идоралар ходимлари учун хизмат сафарларини ташкил этиш;

•    Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига Хитойдан маслаҳатчи-эксперт жалб қилиш.

Ўз навбатида, Хитой томони ёрдам кўрсатишга ва камбағалликни қисқартириш соҳасидаги тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёрлигини билдириб ўтган.  


Мақола муаллифи

Теглар

Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон-Хитой Камбағалликни қисқартириш

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг