Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланди
Жамият
−
22 Декабрь 2022
6467Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев бўлиб ўтган музокаралар икки томонлама муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш ва бойитиш, уларга сифат жиҳатидан янги амалий мазмун беришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлади.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида жами 8 млрд долларлик шартномалар имзоланди.
Қабул қилинган ҳужжатлар орасида мамлакатлар ўртасидаги чегараларнинг ҳуқуқий расмийлаштирилишини тўлиқ якунига етказган Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома жуда муҳим ҳисобланади.
“Бу чинакам тарихий воқеа. Ҳеч шубҳасиз, чегараларимиз доимо ҳақиқий дўстлик ва яхши қўшничилик ҳудуди бўлган ва шундай бўлиб қолади”, деди Ўзбекистон Президенти.
Бундан ташқари, Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзолангани ташрифнинг энг муҳим натижаси бўлди.
Шунингдек, давлат раҳбарлари даражасидаги Давлатлараро кенгаш тузилмоқда.
“Бу билан бир-биримизни фаол қўллаб-қувватлашга, замон хатарлари олдида елкама-елка қатъий туришга тайёрлигимизни тасдиқладик”, деди Шавкат Мирзиёев.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь