Ўзбекистон Қозоғистон билан нималарга келишди?

Жамият

image

Бугун, 15 ноябрь куни Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳидан ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қўшма баёнот имзолади. Бу ҳақда икки давлат раҳбарларининг матбуот хизматлари хабар берди.

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаев қуйидаги ҳужжатларни имзолади:

 

  1. Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари раҳбарлари кенгашини тузиш тўғрисидаги Олий давлатлараро кенгаш қарори;

  2. Геология, камёб ва нодир ер металларини қазиб олиш бўйича икки томонлама ишчи гуруҳини тузиш тўғрисидаги Олий давлатлараро кенгаш қарори;

  3. Трансчегаравий дарёлар сувлилигини башорат қилиш бўйича икки томонлама ишчи гуруҳини тузиш тўғрисидаги Олий давлатлараро кенгаш қарори.

Ташриф давомида яна бир қатор ҳужжатлар имзоланди, жумладан:

  • Трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги битим;
  • Божхона хизмати ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги битим;
  • Чегараолди ҳудудларда ерусти радио хизматлари томонидан фуқаролик мақсадларида фойдаланиладиган радиочастоталарни ўзлаштиришни мувофиқлаштириш тўғрисидаги битим;
  • Қўшма ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги битим;
  • Қўшма инвестиция платформасини яратиш тўғрисидаги ҳадли битим;
  • 2026-2027 йилларга мўлжалланган туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;
  • Адлия вазирликлари ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  • Тоғ-кон саноатида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги меморандум;
  • Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ва “Ассамблея жастары” жамоат бирлашмаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
  • Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;
  • Тиббий суғурта жамғармалари ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
  • Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Остона шаҳар ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик битими;
  • “Ўзбекнефтгаз” ва “Казмунайгаз” акциядорлик жамиятлари ўртасида ҳамкорлик битими.
     

Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг