Ўзбекистон Қобулдаги янги ҳукумат билан алоқа ўрнатишга тайёр. Толиблар-чи?
Жамият
−
08 Сентябрь 2021
11223Аввалроқ расмий Тошкент Афғонистонда “Толибон” муваққат ҳукумат тузганини олқишлагани ҳақида хабар бергандик.
Шундан сўнг “Толибон” Ўзбекистоннинг Қобулдаги янги ҳукумат билан алоқа ўрнатишга тайёрлигини эътироф этди. Бу ҳақда ҳаракат етакчиларидан бири Анас Ҳаққоний ўзининг Тwиттер саҳифасида ёзди.
“Биз Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон муваққат ҳукумати томон ташлаган ижобий қадамни қадрлаймиз”, дея қайд этди Анас Ҳаққоний.
Шунингдек, хабарда Афғонистон қўшнилар, шу жумладан минтақавий давлатлар ва халқаро ҳамжамият билан ўзаро ҳурмат, умумий манфаатлар, ҳамкорлик ва дипломатия меъёрларига асосланган самимий муносабатларни хоҳлаши айтилган.
LiveБарчаси