Расмий Тошкент Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишламоқда
Жамият
−
08 Сентябрь 2021
10493Аввалроқ, “Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг янги ҳукуматини шакллантиргани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Афғонистонда ҳукумат тузилгани юзасидан баёнот берди.
Баёнотда Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлаши таъкидланган.
“Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади.
Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигимизни билдирамиз”, дейилади баёнотда.
Афғонистонда тузилган янги ҳукумат тепасига Муҳаммад Ҳасан Охун келди. Бироқ, эълон қилинган ҳукуматнинг ушбу таркиби вақтинчалик бўлиб, келажакда яна ўзгариши мумкин.
LiveБарчаси