Ўзбекистон Қобулдаги Россия элчихонаси яқинида содир этилган портлашни қоралади
Жамият
−
05 Сентябрь 2022
5232Расмий Тошкент Афғонистон пойтахти Қобулдаги Россия элчихонаси яқинида портлаш содир этилганини қоралайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.
“Биз 2022 йил 5 сентябрь куни Россия Федерациясининг Қобул шаҳридаги консуллик бошқармаси яқинида содир этилган ва дипломатик миссия ходимлари ва Афғонистон фуқароларининг ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатини кескин қоралаймиз.
Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши баробарида, мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади”, дейилади баёнотда.
ТИВ Афғонистон расмийларидан ушбу ғайриинсоний ҳаракат ташкилотчилари ва айбдорларини аниқлаш учун барча чоралар кўрилишини сўраган.
Шунингдек, идора ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 сентбярь куни Қобулдаги Россия элчихонаси олдида теракт содир этилди. “Reuters” полицияга таяниб хабар беришича, ушбу портлашни худкуш-террорчи содир этган. Россия ТИВ маълумотига кўра, портлашда дипломатик миссиянинг икки ходими ҳалок бўлган. Шунингдек, матбуотда портлашда жами 8 киши қурбон бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь