Ўзбекистон Қирғизистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди
Спорт
−
05 Сентябрь 2025 11715 1 дақиқа
Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонга қарши тўп сурди ва 4:0 ҳисобда ғалаба қозонди.
CAFA Nations Cup-2025 мусобақаси доирасида бўлиб ўтган ўйин Тошкентдаги ”Олимпия” стадионида ўтказилди. Қирғизистонга қарши ўйин 4:0 ҳисобида якунланди. Дастлаб, 20-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акмал Мозговой ҳисобни очган бўлса, 2-бўлимнинг 67-дақиқасида Отабек Шукуров пенальтидан гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Қолаверса, 82-дақиқада Игор Сергеев, 93-дақиқада Азизбек Турғунбоев гол урди ва шу тариқа ўйин 4:0 кўринишида якунланди. Қайд этиш жоиз, рақиб жамоа битта қизил карточка ишлаб, майдонда 10 киши бўлиб ҳаракат қилди.
Маълумот учун, CAFA Nations Cup-2025 мусобақасида 8 та миллий терма жамоа иштирок этди. Ўйинлар Тошкент ва Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтяпти.
2 сентябрь куни Ўзбекистон Туркманистон миллий терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб қилган. 30 август куни эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уммонга қарши тўп суриб, 1:1 ҳисобдаги дуранг натижани қайд этган.
Шу тариқа, Ўзбекистон 7 очко билан гуруҳда етакчи бўлиб қолди ва мусобақанинг финал босқичига йўл олди.
Маълумот учун, финал учрашуви 8 сентябрь куни Эронга қарши бўлиб ўтади. Ушбу ўйин ҳам Тошкентдаги ”Олимпия” стадионида ўтказилади.
Live
Барчаси