Ўзбекистон Қирғизистонга бир неча миллион доллар маблағ ажратади

Жамият

image

Ўзбекистон Қирғизистонга ўзаро қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун маблағ ажратади. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Иқтисодий ва солиқ сиёсати қўмитаси йиғилишида маълум қилди. Бу ҳақда "24.kg" хабар берди.

Депутатлар Қирғизистон-Ўзбекистон тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилишни маъқулладилар.

У орқали Ўзбекистон Қирғизистонга маблағ ажратади. Кенгаш тузилиб, унинг таркибига Қирғизистон вакиллари, директорлар кенгашига эса Ўзбекистондан уч ва Қирғизистондан икки вакил киради.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Сооронбай Жээнбековнинг Тошкентга биринчи ташрифи чоғида томонлар молиявий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолашган эди. У жамғарма тузишни кўзда тутганди. Аммо ҳужжатни амалга ошириш бугунга келиб амалга ошган.

Маълумот учун, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров жорий йилнинг 11-12 март куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон

Баҳолаганлар

1821

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг