Ўзбекистон Қирғизистон билан хавфсизлик бўйича Протокол имзолади

Жамият

image

Ўзбекистон Қирғизистон билан хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган Маслаҳатлашув Протоколини имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тошкентда ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ва Қирғиз Республикаси Хавфсизлик кенгаши котибияти ўртасидаги маслаҳатлашувнинг иккинчи давраси якунланган.

Маслаҳатлашув давомида халқаро террор, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси сингари минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ таҳдид, хавф-хатарларга қарши кураш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масаласи кўрилган.

Томонлар конструктив ҳамкорликни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашга содиқлигини, хавфсизлик соҳасидаги Ўзбекистон-Қирғизистон шериклигини, жумладан, шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, биргаликдаги амалий саъй-ҳаракатлар механизмини мувофиқлаштириш орқали ривожлантиришга қатъий тайёр эканлигини тасдиқлаган.

Учрашув якунида хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган аниқ йўналишлар, чора-тадбирлар белгиланган Маслаҳатлашув Протоколи имзоланган.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг