Ўзбекистон “Газпром” билан газ етказиб бериш бўйича шартномалар учун музокаралар бошлади
Жамият
−
09 Октябрь 2023
6261Айни пайтда Ўзбекистон “Газпром” билан газ етказиб бериш бўйича ўрта ва узоқ муддатли шартномалар бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.
“Ҳозирда Ўзбекистон вакиллари “Газпром” билан республикага газ етказиб бериш бўйича ўрта ва узоқ муддатли шартномалар бўйича музокаралар олиб бормоқда”, деqди вазир “Ўзбекистон-24” телеканалига берган интервьюсида.
Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон “Газпром” билан икки йиллик газ сотиб олиш шартномасини тузди, етказиб беришнинг суткалик ҳажми 9 миллион куб метрни, йиллик ҳажми эса деярли 2,8 миллиард куб метрни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришга старт берди.