Ўзбекистон футзалчилари Бразилияга қарши ўйнайди
Спорт
−
23 Январь 2023
3802Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 январь куни Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотларини бошлайди. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги жамоа йиғиннинг иккинчи қисмини Беларусда давом эттиради.
Беларусдаги йиғин доирасида ўзбекистонлик футзалчилар 4-5 февраль кунлари Беларусь футзал терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Баҳсларга Могилёв ва Минск шаҳарлари мезбонлик қилади. Шунингдек, март ойида Ўзбекистон терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Марокашнинг Работ шаҳрида йиғин ўтказиб, мезбон футзалчиларга қарши баҳсда имкониятни бой берганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь