Ўзбекистон футзал терма жамоасига бош мураббий тайинланди

Спорт

image

Ўзбекистонлик собиқ футзалчи Нодир Элибоев мамлакат терма жамоаси устозига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 14 февраль куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбарияти томонидан “Ўзбекистонда футзални ривожлантиришнинг 2025 – 2028 йилларга мўлжалланган Стратегияси” ҳамда мамлакатнинг футзал терма жамоалари янги бош мураббийлари билан таништириш тадбирида Элибоев терма жамоа мураббийи сифатида таништирилди.

Шунингдек, тадбирда аёллар ва бошқа ёшдаги мамлакат терма жамоаларига ҳам мураббийлар тайинланди. Жумладан, Фаррух Зокиров Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси устози деб эълон қилинди. Константин Свиридов U-19 терма жамоасига, Дилшод Раҳматов U-17 терма жамоасига бош мураббийлик қиладиган бўлди.

Бразилиялик футзал мутахассиси, Бразилия аёллар терма жамоаси мураббийи Маурисио Тейшера Ўзбекистон футзал терма жамоасининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи дея эълон қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

футзал Нодир Элибоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг