Ўзбекистон футболида илк бор VAR тизими ишлатилади
Спорт
−
16 Декабрь 2020
5485Жорий йилнинг 20 декабрь куни футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг финал учрашувида илк бор VAR (видео-ёрдамчи ҳакам) тизимидан фойдаланилади. Бу ҳақда таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Telegram саҳифаси орқали маълум қилди.
“20 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финали мамлакат ҳудудида VAR технологияси қўлланилган илк расмий ўйин бўлади”, деб ёзади мутахассис.
Ўзбекистон кубоги финали Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” марказий стадионида ўтказилади.
Маълумот учун, футболда VAR тизими бош ҳакамга видеотакрорлар орқали қийин вазиятларда якуний қарор қабул қилишга ёрдам берувчи технология ҳисобланади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023