Ўзбекистон фуқаросининг Хитойда суди бўлмоқда
Жамият
−
22 Август 2019
31292019 йилнинг 19 август куни Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) Бош консулхонаси вакиллари Ҳанчжоу шаҳар (Чжесзян провинцияси) Фуқаро ишлари бўйича иккинчи инстанцияси халқ судида 8 январь куни ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси М.С.нинг суд ишида қатнашди. Унга нисабатан наркотик моддаларни тарқатиш ва сақлаш бўйича айблов қўйилган.
Бош консулхона мазкур вазиятни назоратда ушлаб турибди ва Ўзбекистон фуқаросига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Чжесзян провинциясининг тегишли ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижга кетаётган ўзбекистонликларни ўзлари бораётган давлат қонунларига амал қилишга ва уларнинг қоидаларга риоя қилишга чақиради ҳамда Шанхай шаҳри, Анҳуй, Фусзян, Ҳунан, Сзянси, Сзянсу ва Чжесзян провинциялари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Шанхай шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилиши мумкинлигини эслатиб ўтади: +8621-6307-1896.
LiveБарчаси