Россияга кетмоқчи бўлганлар диққатига! РФга кириш йўли кенгайди
Жамият
−
22 Апрель 2021
25761Ўзбекистон фуқаролари жорий йилнинг 14 апрелидан бошлаб Россияга нафақат Ўзбекистоннинг ўзидан балки учинчи давлатлар орқали ҳам кириб келишлари мумкин. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Бунинг учун фақат ушбу учинчи давлат ва Россия орасида доимий авиапарвозлар йўлга қўйилганми-йўқми – аниқ билиш керак. Масалан, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон орқали амалга оширилаётган парвозлардан мутлақ қонуний фойдаланиш мумкин.
Олдин Ўзбекистон фуқаролари учинчи давлат орқали Россияга кириб келишлари учун ушбу давлатларда яшашга рухсатномага эга бўлишлари керак эди. Ҳозир бу талабдан воз кечилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия орасида доимий авиапарвозлар 1 апрелдан бошлаб йўлга қўйилган эди. Хусусан “Москва-Тошкент-Москва” йўналишида Аэрофлот авиакомпаниясининг парвози билан ҳар якшанба кунлари парвоз қилиш мумкин.
Шунингдек, 7 апрелдан бошлаб "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг “Тошкент-Москва-Тошкент” йўналишида ҳар шанба кунидан бошлаб ҳафтасига бир маротаба парвозлар амалга ошира бошлади.