Ўзбекистон фуқаролари Россияда ЙТҲга учради

Жамият

image

Жорий йилнинг 27 апрель куни Россиянинг Саратов вилояти Ртишев туманида ўзбек давлат рақам белгилари бўлган Lada Largus автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодиса юз берди.

Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ЙТҲ бўйича Саратов вилояти ҳокимияти билан боғланган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирилиги Матбуот хизмати хабар берди.

Саратов вилояти ҳокимияти мазкур ЙТҲ тўғрисидаги маълумотни тасдиқлаган ва автомобиль чуқурга тушиб, ағдарилиб кетганини қўшимча қилган. Автомобилда бўлган 7 нафар Ўзбекистон фуқароси шифохонага ётишдан бош тортиб, Липецк шаҳрига жўнаб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Россия

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг