Ўзбекистон FIFA рейтингида юқорилади

Спорт

image

FIFA рейтингида Испания Аргентинани ортда қолдириб, етакчига айланди. Ўзбекистон ҳам ўз ўрнини яхшилаб олди. Ташкилот томонидан миллий жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ўрнидан бир поғона юқорилаб, 54-ўриндан жой олган. Шунингдек, Миллий терма жамоа Осиё жамоалари орасида 6-ўринни банд этган. Ўзбекистондан юқорида Қатар (53), Австралия (25), Жанубий Корея (23), Эрон (21) ва Япония (19) миллий терма жамоалари ўрин олган. Ҳозирда Ўзбекистон МТЖ 1453.31 очко жамғарган бўлса, бир поғона юқорида турган Қатар МТЖда 1453.65 очко мавжуд.

Марказий Осиё минтақасида эса Ўзбекистон 1-ўринда. Шунингдек, кейинги энг яхши ўринлар:

  1. Тожикистон – 102;
  2. Қирғизистон – 106;
  3. Қозоғистон – 118;
  4. Туркманистон – 138.

Умумий юқори ўнлик эса қуйидагича:


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекитон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 13 октябрь куни Уругвай миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида хабар берилган эди. Айни дамда Жанубий Америка минтақаси вакили FIFA рейтингида 15-поғонада бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Испания FIFA рейтинги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг