Ўзбекистон FIDE рейтингида икки поғонага кўтарилди
Спорт
−
13:23 661 1 дақиқа
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси FIDE’нинг сентябрь ойи учун янгиланган рейтингида икки поғона юқорилаб, 6-ўриндан жой олди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг август ойидаги рейтингда 8-ўринни эгаллаган Ўзбекистон сентябрь ойида икки поғона юқорилаб, дунёнинг энг кучли олти шахмат федерацияси қаторига кирди. Шу тариқа, Ўзбекистон Озарбайжон (2627) ни ортда қолдириб, олтинчи ўринга кўтарилди.
Ўзбекистон шахматчиларининг энг яхши 10 нафар вакили ўртача рейтинги 2628 баллни ташкил этмоқда.
Рейтингда АҚШ 2725 балл билан биринчи, Ҳиндистон 2705 балл билан иккинчи, Хитой 2664 балл билан учинчи ўринда қайд этилган. Россия ва Грузия эса мос равишда тўртинчи ва бешинчи ўринларни эгаллаган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 15-27 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтади. Ушбу Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказиладиган шахмат олимпиадаси ҳисобланади.
Live
Барчаси