Ўзбекистон элчиси қирол Чарльзга ишонч ёрлиқларини топширди
Жамият
−
17 Май
2912Ўзбекистоннинг янги элчиси Равшан Усмонов кеча, 16 май куни Лондонда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироли Чарльз III га ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Расмий маросимдан кейинги суҳбатда қирол Чарльз III Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга чуқур ҳурмат ва илиқ тилакларини билдирган.
"Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги динамикаси юқори баҳоланди. Кенг йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди", дейилади хабарда.
Суҳбат якунида Буюк Британия қироли Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни янада яхшилаш борасидаги фаолиятида муваффақиятлар тилаган.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг янги элчиси Равшан Усмонов 2023 йилнинг 14 ноябрь куни Лондонга етиб борган. Бунгача у мамлакатнинг Малайзиядаги элчиси лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Ўзбекистоннинг Испанияга янги тайинланган элчиси Фаррух Турсунов Мадрид шаҳрида қирол Филипп VI га ишонч ёрлиқларини топширганди.
LiveБарчаси