Ўзбекистон делегациясининг Олимпиада лицензиялари 69 тага етди
Спорт
−
04 Июль
4013Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анастасия Зелинская Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World Aquatics) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчилар номини эълон қилган ва улар орасида Ўзбекистон вакили ҳам бор.
Зелинская бўлажак баҳсларда 400 метрга эркин усулда сузиш дастурида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Шундай қилиб, ҳозирга келиб Ўзбекистон делегациясининг Олимпиада учун йўлланмалари сони 69 тага етди. Париж-2024 Олимпия ўйинларининг очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтади.