Ўзбекистон делегациясининг Олимпиада лицензиялари 4 тага кўпайди
Спорт
−
08 Июль 2024
5668Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси Париж-2024 лицензион сикли якунланганини ва рейтинг орқали 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўл олган спортчилар номини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик 4 нафар енгил атлетикачи Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси Анвар Анваров (узунликка сакраш), Екатерина Воронина (кўпкураш), Сафина Садуллаева (баландликка сакраш) ва Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш) рейтинг орқали Париж-2024 иштирокчилари қаторидан жой олди.
Ҳозирга келиб, Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланмалари сони 73 тага етди. Бу кўрсаткич Олимпиада стартига қадар ўзгариши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Жўлонийга миллий украин кўйлагини совға қилди.
31 Декабрь 2024
Ўзбекистонлик чавандозлар БААда конкур бўйича халқаро мусобақада 2 та медални қўлга киритди.
31 Декабрь 2024
Янги йил Австралия ва Янги Зеландияга кириб келди.
31 Декабрь 2024
Хитой АҚШ, Канада ва Австралиядаги етти ҳарбий компанияга нисбатан санкциялар киритди.
31 Декабрь 2024
31 Декабрь 2024