Ўзбекистон чемпионатининг рамзий жамоаси эълон қилинди

Спорт

image

Якунига етган футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг рамзий жамоасига 7 та клубнинг футболчиси киритилди. Бу ҳақда “SofaScore” хабар берди. 

Нашр томонидан тузилган рамзий жамоага Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубидан 3 нафар, “Андижон”дан 2 нафар, “Насаф”, “Нефтчи”, “Пахтакор”, ОКМК ва “Бунёдкор”дан 1 нафардан футболчи киритилди.

Рамзий жамоада энг юқори баҳони “Сўғдиёна” аъзоси Владимир Ёвович тўплади. Унинг мавсум давомида кўрсатган ўйини 7,74 балл тўплади.

Маълумот учун, 2024 йилги Суперлига якунларига кўра, Қаршининг “Насаф” клуби чемпион бўлди. Кучли учликка ОКМК ва “Сўғдиёна” жамоалари киришни уддалади. Чемпионатни Тошкентнинг “Локомотив” клуби тарк этадиган бўлди. Бекободнинг “Металлург” жамоаси эса плей-офф босқичида қатнашадиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Суперлига Насаф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг