Ўзбекистон чемпионатининг марказий жангида Аслонов ғалаба қозонди

Спорт

image

Бугун, 14 декабрь куни бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал жанглари ўтказилмоқда.

Кунинг марказий жанги 80 кг вазн тоифасида  Дилшодбек Рўзметов ва Одилжон Аслонов ўртасида кечди. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионати совриндори бўлган Рўзметов тажрибали рақибига қарши муносиб баҳс олиб борди. Якунда омад Аслоновга кулиб боқди ва у Ўзбекистон чемпионига айланди.

86 кг вазнли боксчилар ўртасидаги жангда Тошкент шаҳри вакили Тимур Миржанов Жўрабек Тоштемировга қарши рингга кўтарилди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан рақибини мағлуб этиб, Ўзбекистон чемпионига айланди.

Эслатиб ўтамиз, 75 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жаъфаров иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунига етган эди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон чемпионати Бокс

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг