Бокс. Саиджамшид Жаъфаровнинг жанги муддатидан аввал якунланди
Спорт
−
14 Декабрь 2021
3448Бугун, 14 декабрь куни бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал жанглари ўтказилмоқда.
75 кг вазн тоифасида Осиё чемпиони Саиджамшид Жафаров финалда муддатидан аввал ғалаба қозонди. Сабаби унинг рақиби Абдулазиз Абдупаттоев иккинчи раундда жароҳати туфайли жангни давом эттира олмаслиги маълум бўлди.
Шу тариқа ҳакамларнинг қарорига кўра Жаъфаров ғолибликни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги ўзбекистон чемпионати финалида ҳам Саиджамшид Жаъфаровнинг рақиби Одилжон Аслоновнинг жароҳати сабабли беллашув 1-раунддан сўнг, тўхтатилган эди.