Ўзбекистон чемпионатида энг яхшилар аниқланди
Спорт
−
11 Декабрь
5356Бугун, 11 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати якунларига кўра, йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимнинг асосий совринлари мавсум чемпионлари ҳисобланмиш Қаршининг “Насаф” клуби вакилларига насиб этди. Жумладан, Ўзбекистон чемпионатида йилнинг энг яхши мураббийи сифатида Рўзиқул Бердиев эътироф этилган бўлса, Акмал Мозговой энг яхши футболчи деб топилди.
Яна бир нечта номинацияларда ғолиблар аниқланиб, совринлар ўз эгасини топди.
Ўзбекистон чемпионатида турли номинацияларда ғолиблар:
Энг яхши клуб – ОКМК;
Энг яхши тўпурар – Драган Черан (“Пахтакор”);
Энг чиройли гол – Марко Миличкович (“Металлург”);
Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси – Абдуғофур Ҳайдаров (“Сурхон”);
Йил кашфиёти – Анваржон Ҳожимирзаев (“Динамо”);
Йилнинг энг яхши ҳаками – Шавкат Насибуллаев;
Йил мураббийи – Рўзиқул Бердиев (“Насаф”);
Йил футболчиси – Акмал Мозговой (“Насаф”).
LiveБарчаси