Ўзбекистон чегара пости халқаро мақомга эга бўлади
Жамият
−
19 Август 2023
9278Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги иккита ўтиш пункти халқаро мақомга эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистоннинг очиқ миллий ахборот порталида хабар берилган.
Хабарда Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида 2006 йил 4 сентябрдаги “Икки давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари тўғрисидаги битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги баённома келтирилган.
Унга кўра, “Целинный” ва “Сирдарё” ўтиш пунктлари янги мақомга эга бўлади ва улардаги иш вақти ҳам ўзгаради.
Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг маълумотларига кўра, ушбу ҳаракат икки мамлакат ўртасидаги чегара ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган. Бундан ташқари, бу товар айланмаси ва сайёҳлар оқимини оширади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ҳукумати “Хавфсиз мамлакат” миллий лойиҳаси доирасида Россия билан чегарада 20 та чегара пости қурмоқда.
LiveБарчаси